
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказини “Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш” кафедрасида 2025 йил 3 июль куни Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ваколатхонасининг вакиллари билан жорий йилнинг февраль, март, апрель, май ойларида ўтказилган музокараларда таҳлил қилинган “Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш стратегиясини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини малакасини ошириш қўшма дастурларини амалга ошириш бўйича киритилган таклифлар бандларини таҳлили ўтказилди.
Музокарада “Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш” кафедраси ходимлари: профессор Д.А.Асадов, доцентлар В.А.Хакимов ва А.К.Хамраев, Германия халқаро хамкорлик жамиятининг ваколатхонаси вакиллари: халқаро эксперт – Ann Kristin Xanser, тиббиёт муассасаларини бошқариш бўйича соғлиқни сақлаш соҳасидаги маслаҳатчи – Фотима Мухитдинова, соғлиқни сақлашни бошқариш бўйича миллий эксперт – Равшан Азимовлар иштирок этишди.
Музокара кун тартибидан қуйидаги масалалар жой олди:
-халқаро экспертлар иштирокида 72 кредитли «Йирик кўп тармоқли тиббиёт муассасаларини бошқариш йўналишлари/асослари» мавзуий малака ошириш курси дастурини жорий этиш;
-халқаро экспертлар иштирокида 180 кредитли «Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш. Тизимни молиялаштириш трансформацияси» умумий малака ошириш курси дастурини жорий этиш;
-2025 йил 17-18 октябрь кунлари «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида профессионал рахбарларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва узлуксиз касбий таълими трансформацияси» халқаро илмий-амалий анжуманни Самарқанд шаҳрида ўтказишда Германия халқаро ҳамкорлик жамиятини иштироки;
-хамкорликда хамкор ташкилотлар ва давлат тиббий олий таълим муассасаларининг «Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш» бўйича мутахассислари учун мувофиқлаштирилган таълим жараёнини ташкиллаштириш бўйича халқаро мутахассислар иштирокида семинар-тренинг ўтказиш.
Хамкорлар кун тартибига киритилган хар масала ижросини таъминлашга доир қарорлар қабул қилишди.